“Ўзбекефтгаз”: Буюк Британиянинг “Standard Chartered” банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Буюк Британиянинг йирик банкларидан бири “Standard Chartered” банки вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда банк вакиллари “Standard Chartered” томонидан Осиё, Европа ва Африка давлатларида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Суҳбат давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари банк вакилларини жамият томонидан эришилган натижалар, трансформация жараёнлари ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги “DeGolyer & MacNaughton”, “Ernst & Young”, “KPMG, “PwC” ва шу каби нуфузли халқаро маслаҳатчиларнинг фаолияти ва халқаро стандартлар бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида акциядорлик жамияти узоқ муддатли кредит рейтингини (ВВ-/Барқарор) қўлга киритганлиги ҳамда компания тарихида илк бор Лондон фонд биржасида “RegS/144A” форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирилгани эътироф этилди.
Ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жараёнлари ва уларга “Standard Chartered” банки томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ушбу банк билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|