July 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ҳафтанинг душанба-сешанба кунлари “Маҳаллийлаштириш ва кооперация кунлари” деб белгиланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 11 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишда белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳафтанинг душанба-сешанба кунлари “Маҳаллийлаштириш ва кооперация кунлари” деб белгиланди. Ушбу кунларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш масалаларига бағишлаб учрашувлар ўтказилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жорий йилнинг май-июль ойларида тизим ташкилотлари билан
2020-2022 йилларда фаол саноат кооперациясини ўрнатган ва яқин истиқболда уни янада кенгайтириш истагида бўлган етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар жадвали ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ “Gauch” МЧЖ, “GPZ-27 Podshipnik Zavodi” АЖ, “Apiteks” МЧЖ, “Manokip Zavodi” МЧЖ, “Ульяновский завод промышленной арматуры” МЧЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Plus Lyuks Oil” МЧЖ, “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси материалшунослик илмий-тадқиқот институти” вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган ушбу учрашувларда барча манфаатдор департаментлар ва бошқармалар вакиллари иштирокида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, саноат-тажриба синовларини амалга ошириш, маҳсулот сифатини ошири бўйича техник муҳокамалар ташкил этилмоқда.

Бунда, ўлчаш-назорат асбоблари, манжетлар, втулкалар, резинкалар, подшипниклар, фильтр маҳсулотлари, керамик шарлар, задвижкалар, аммоний сулъфид ва полисульфид маҳсулотлари, мой ва мойлаш маҳсулотларини ўзлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашувлар давомида эришилган келишувлар асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқармаларнинг маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материалларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар 2022 йил 24 июнда алоҳида хатлар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилди. Бундан ташқари ушбу маълумотлар, ung-cooperation.uz порталига ҳам доимий равишда жойлаштириб келинмоқда.

Ҳозирда, маҳаллий корхоналар билан импорт маълумотларни ўрганиш асосида у ёки бу маҳсулотни ўзлаштириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш масаласи ишланмоқда.

Корхоналар томонидан ўзлаштирилган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида саноат-тажриба синовларидан ўтказиш бўйича Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш, Углеводородларни қазиб чиқариш, Харидлар ва Маҳаллийлаштириш департаментлари вакилларидан иборат доимий ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш ва кооперация тадбирлари “Uzbekistan GTL”, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси, нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаларида ҳам ўтказилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|