December 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 28 декабрь куни 4568 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

2022 йил 27 декабрь куни 4,5 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,4 минг тонна Бухоро ва 1,1 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 4568 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3500 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1068 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6263 минг сўмдан (4697 сўм / литр) шаклланди.

Жорий ойнинг 28 декабрь куни биржа савдоларида жами 4695 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3500 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 82904 тонна, жумладан 27 декабрь куни 2710 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 27 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5831 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 203 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2747 тонна, Андижонда 230 тонна, Бухорода 289 тонна, Жиззахда 311 тонна, Қашқадарёда 173 тонна, Навоийда 242 тонна, Наманганда 370 тонна, Самарқандда 228 тонна, Сурхондарёда 165 тонна, Сирдарёда 258 тонна, Фарғонада 316 тонна ва Хоразм вилоятида 299 тонна.

2022 йил 28 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 36,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 1,8 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 72,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 64,6 минг тонна ва Фарғона заводида 7,5 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|