February 8, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Замонавий геофизик ускуналар ёрдамида излов-қудуқларида 70 фоиздан юқори бўлган маҳсулдорлик даражасига эришилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан юртимизда табиий газга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида республикамизнинг Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор ва Фарғона регионларида углеводород заҳираларини ошириш ва янги конларни очишга қаратилган геология-қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Ушбу геология-қидирув ишларини амалга оширишда кон геофизика тадқиқот ишларининг ўрни муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан излов-қидирув қудуқларида сифатли ва тезкор кон геофизика тадқиқот ишларини олиб бориш учун замонавий ускуналарга эга бир нечта қўшма ва хорижий корхоналар жалб қилинмоқда.

Хусусан, “ТНГ ГРУПП” МЧЖ қўшма корхонаси билан бирга Устюрт ва Бухоро-Хива регионининг чуқур ва мураккаб геологик тузилишга эга бўлган қудуқларида ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йилда ўтказилган геология-қидирув ишлари дастури доирасида 50 дан ортиқ излов-қидирув қудуқларида замонавий турдаги ускуналар ёрдамида тўлиқ кон геофизика тадқиқот ишлари амалга оширилди.

Излов-қидирув қудуқларида янги замонавий ва аниқлик даражаси юқори бўлган геофизик асбоб-ускуналар ёрдамида бир нечта қудуқларнинг маҳсулдор қатламларида кон геофизик тадқиқот ишлари бажарилиб, олинган геофизик маълумотлар асосида қудуқларда истиқболли объектлар танланди ва синов ишлари олиб борилди.

Сўнги йилларда синаш ишлари замонавий геофизик ускуналар билан комплекс таҳлил қилиниши натижасида излов-қудуқларида 60-70 фоиздан юқори бўлган маҳсулдорлик даражасига эришилмоқда. Бу ўз навбатида янги углеводород конлар очилишини ҳамда қидирув босқичи давом эттирилаётган конларда саноат миқёсидаги табиий газ ва газконденсат оқимлари олинишини таъминлайди.

Келгусида бу борадаги ишлар, геология-қидирув қудуқларини бурғилашда тизимли тарзда йўлга қўйилиб давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|