“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишлаш заводида фавқулодда ҳолатларни бартараф этишгабағишланган ўқув машғулоти ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тассаруфидаги Газли газни қайта ишлаш заводида “Ишчи-хизматчилар ва ҳудудларни техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш. Ёнғин-портлаш объектлардаги авария ва ҳалокатлар” мавзусида тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, барча даражадаги ишчи-ходимларни табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ҳамкорликдаги ташкилотлар билан қутқарув ишларини амалга ошириш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини амалий кўникмаларини такомиллаштириш, ФВДқТ хизматларининг биргаликдаги ҳаракатини мувофиқлаштириш, мустақил ва ишончли бошқарувни шакллантириш, замонавий шакл ва усулларни жорий қилишдан иборат.
Тадбир давомида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларни олдини олишга шай ҳолати кўриб чиқилиб “Йиғин” сигнали бўйича тузилмаларининг шахсий таркибини йиғини ўтказилди. Мазкур йиғинда тузилма аъзолари 2 дақиқа оралиқда Режага мувофиқ шай ҳолатда белгиланган жойга етиб келишди.
Шу билан бирга объектларда энг юқори иш сменасидаги ишчи-хизматчиларини хавсиз ҳудудга шартли равшда эвакуация қилиш тадбирлари ўрганилди.
Бошқарма ва корхона мутахассисларга соҳа йўналишлари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси, газдан қутқарув тузилмаси ва ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан юз берган ёнгин бартараф этилиб, жабрланганлар хавфсиз ҳудудга кўчирилди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Амалий ўқув машғулоти сўнгида тадбирнинг барча иштирокчиларнинг ҳаракатлари муҳокама қилинди, билим савияларини ошириш бўйича тегишли аниқ кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|