February 6, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конида янги кириш тармоқлар блоки ва газ қувурини қуриш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар заҳираларини ошириш мақсадида кенг кўламли геологик техник тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли бўлган “Дояхотин” конидаги табиий газ узатиш тизими ҳамда жорий йилда бурғилашдан ишга тушириладиган ишлатиш қудуқларидаги газни барқарор етказилишини яхшилаш мақсадида мавжуд газ йиғиш ва узатиш тизими ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида “Дояхотин” конида қўшимча диаметри 426мм лик 3 км газ қувури ва 10 та қудуқга мўлжалланган янги 6-сонли газ йиғув пунктини қуриш бўйича қарор қабул қилинди.

Янги газ қувурининг қуриш ишларида зарур бўлган пўлат қувурлар ва арматуралар бошқарма ички имкониятидан фойдаланган ҳолда таъминланди. Бу орқали материал техник ресурсларни харид қилишга сарфланадиган молиявий маблағларнинг тежаб қолинишига эришилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Schlumberger” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилган ҳисоб – китоб ишларига кўра, янги қуриладиган газ йиғув пункти ва қувурнинг қурилиш мавжуд газ узатиш тизимининг қувватини ошириш эвазига гидравлик қаршиликлар ва қувурлардаги босим йўқотишлари олди олинади ҳамда ишлатиш қудуқларида оптималлаштириш ишлари ҳам олиб борилиб, кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришилади.

Маълумот учун: “Дояхотин” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|