August 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Янги барпо этилаётган "Денгизкўл" сиқув компрессор станциясидаги қурилиш ишлари якуний босқичга етди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва янги турдаги газкимё маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури” доирасида амалга оширилаётган қатор инвестиция лойиҳалари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Ушбу Дастур ўзлаштирилган конларда ва истиқболли ҳудудларда қудуқлар ва технологик объектларни қуриш ҳисобига табиий газ ва углеводородлар қазиб олишни сақлаш ва янада кўпайтиришга қаратилган.

Дастур доирасида “Денгизкўл” конида қолдиқ табиий газ заҳираларини максимал даражада ўзлаштириш мақсадида сиқув компрессор станциясининг 2-босқичи қурилиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу лойиҳа Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб беришдан олдин, газ босимининг коллектор энергияси тугаган шароитда конда газ қазиб олишни сақлаб қолиш имконини беради.

Сиқув компрессор станциясининг қиймати 87,8 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Максимал ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,3 миллиард куб метр табиий газ ва 16 МВт иккита газ насос агрегатидан иборат.

Асосий ускуналар “Борисоглебское Машиностроение” (Россия), “ИНГК” (Россия), “Akcelik Boru San” (Туркия), “Shandong Wintech Technology Co., Ltd.” (Хитой), “Baker Hughes” (Италия), “Nuovo Pignone International S.R.L.” (Италия) ва “Denair Energy Saving Technology” (Шанхай) “PLC” (Хитой) компаниялари томонидан етказиб берилди.

Қурилиш бош пудратчи Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компаниясини малакали мутахассислари иштирокида амалга оширилмоқда.

Айни кунга қадар объектларда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширишнинг якуний босқичи давом этмоқда.

Мазкур иншоотнинг ишга туширилиши “Денгизкўл” конида тўлиқ ва барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, кунлик табиий газ қазиб олиш ҳажмини 800 минг куб метрга ошириш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|