July 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехида модернизация ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатда жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехининг 2-блоги огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмани модернизация қилиш ишчи лойиҳасига асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида босқичма-босқич тайёрлаб, етказиб берилмоқда.

Айни пайтда объектга “Ўзбеккимёмаш заводи”АЖ томонидан 2 дона сепаратор аппарати етказиб келинга, яна 1 дона сепараторда қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Қурилманинг қиздириш печида техник диогностка ишлари амалга оширилди.

Модернизация ишлардан кўзланган асосий мақсад қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948:2016” стандарти талабларига мослаштириш ва қурилмаларнинг эскирган аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларнинг автоматик бошқарув тизимини янгилашдан иборат. Қурилиш-монтаж ишларининг бош пудратчиси “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ ҳисобланади.

Айни пайтда Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|