“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги 193 та босим остида ишловчи идишлар таъмирланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огохлантирувчи таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Режали огоҳлантирувчи таъмирлаш (РОТ) жадвалига асосан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли цех ва қурилмалардаги босим остида ишловчи идишлардан 158 тасида жорий, 31 тасида ўрта, 4 тасида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Газларни цеолит ёрдамида олтингугуртли брикмалардан тозалаш цехининг 1-сонли қурилмасидаги таъмирлаш давомида “П-1” печининг радиант ва конвектив змеевиклари тўлиқ янгисига алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли қарорига асосан ҳамда “Газларни амин ёрдамида тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида “АСО-2” қурилмасида узоқ йиллардан бери ишлатилиб келинаётган ротацион ва стационар ускуналарни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди. Бу эса қурилмани келажакда аварявий тўхтовларсиз беталофат ишлатиш учун хизмат қилади.
Шунингдек бошқармадаги насос-компрессорларнинг жами 345 та ускуналаридан 264 таси жорий, 46 таси ўрта ва 35 таси тўла таъмирланди.
Бундан ташқари конлар ва цехлардан тушган буюртмалар асосида таъмир учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва деталларнинг аксарияти механик таъмирлаш цехида ясалиб, бошқарма маблағларини иқтисод қилишга эришилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|