February 6, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта ички бозор талабини тўлиқ қондирган ҳолда экспортга йўналтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жамиятнинг ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотилишини, балки ташқи бозорга экспорт қилинишининг ошишига ҳам олиб келмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг маълумотига кўра, 2022 йилда "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 439,1 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткич 461,0 млн АҚШ долларига етказилди ва белгиланган режа 105,0 фоизга бажарилди.

Жамият томонидан ишга туширилган йирик инвестиция лойиҳаларидан бири “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта маҳсулоти жорий йил декабрь ойидан бошлаб, ички бозор талабини тўлиқ қондирган ҳолда экспортга йўналтириш бошланди.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маҳсулотлари дунёнинг 49 та давлатига экспорт қилинмоқда, шу жумладан Туркия, Латвия, Афғонистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Украина давлатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий экспорт ҳамкорлари ҳисобланади.

Жорий йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 502,1 млн АҚШ доллари қийматидаги ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хорижий компанияларга кўрсатилаётган хизматлар экспорти кўзда тутилган.

Жаҳон бозоридаги нефть ва газ маҳсулотларининг нарх тенденциясини ўрганиш ҳамда экспорт нархлари даражасини оптималлаштириш мақсадида “ICIS”, “ARGUS” ва “S&P Global Platts” каби халқаро биржа, маркетинг ва нарх агентликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жамият корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти халқаро бозор котировкалари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|