“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Uzbekistan GTL” заводида синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиш ҳолати ўрганилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” куз-қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар ва синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.
Ташриф мобайнида, “Uzbekistan GTL” заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қурилмаларнинг бугунги ҳолати ўрганилди.
Завод раҳбарияти ва масъул мутахассисларга қурилмаларни куз-қиш мавсумида бир маромда ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга қаратилган зарурий вазифалар ва кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, 2022-2023 куз-қиш мавсуми давомида Республикада аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ истеъмоли ошиши ҳисобига, GTL заводининг фақатгина бир навбатини минимал ҳажмларда барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш юзасидан зарурий топшириқлар берилди.
Қўшимча равишда, “Uzbekistan GTL” заводида буғ генераторлари орқали электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва завод автомоном электр энергия таъминотида эксплуатация қилинишини инобатга олиб, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишидан ортиб қоладиган электр энергияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига узатиш кўрсаткичлари кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Қурилмаларда эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.
“Uzbekistan GTL” заводини асосий қурилмаларидан бири ҳисобланган Фишер-Тропш реакторида олиб борилаётган технологик жараёнлар, катализаторларни юклаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари атрофлича кўриб чиқилди.
Бошқарув раиси томонидан “Uzbekistan GTL” заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 200 минг тоннадан ортиқ синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги ва истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.
Ташриф якунида “Uzbekistan GTL” заводининг ишчилар шаҳарчасида компаниянинг ходимларига яшаш ва мароқли дам олиш учун яратиб берилган шароитлари билан танишиб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, заводда йилига қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|