October 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Шўртан бошқармасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ижроси ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан жамиятга қарашли “Шўртан бошқармасининг “Шўртан” конида табиий газ қазиб чиқариш, қудуқларини бурғилаш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалари ижроси, уларнинг самарадорлиги ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Шўртан” кони Бт-17 ҳудудида қурилаётган газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг асосий кириш-чиқиш газ қувурларини технологик қувурларга улаш бўйича қурилмада ва Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 2- навбати ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Конда ҳозирги кунда 4 та газни тайёрлаш қурилмалари мавжуд бўлиб Бт-17 ҳудудида қурилиш ишларининг якуний босқичдаги ишлари амалга оширилаётган қурилмани ишга тушириш билан газни тайёрлаш қурилмалари сони 5 тага етказилади.

Қабул қилинган техник ечимлар бошқарма конларидаги “қудуқ – йиғув жойи – газни тайёрлаш – газ босимини ошириш – қайта ишлаш” тизимидаги газ қувурларида гидравлик қаршиликларни камайтириш ва газни узатиш жараёнларини янада яхшиланишига олиб келади.

Лойиҳани амалга оширишда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда зарур технологик аппаратлар, ускуналар ва моддий ресурслар билан таъминлаш ҳисобига молиявий маблағларни иқтисод қилишга эришилади.

Шунингдек, “Ишчи гуруҳ”аъзолари томонидан Шўртан бошқармаси бўйича 2022 йил 4-чорагида амалга оширилиши режалаштирилган 12 та геологик-техник тадбирлар, жумладан 9 та янги қудуқни бурғилаш, 3 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда 2 та технологик объектларни қуриш ишларининг бажарилиши холати бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Табий газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича амалга оширлаётган геолого-техник тадбирлар ижроси муҳокамасида “Шўртан” кондаги ишлатиш қудуқлари ҳамда углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида коннинг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида 1-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ишлари бўйича ҳисобот берилди.

Ўрганиш давомида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қўшимча ишлатиш қудуқларини бурғилаш, қудуқларда интенсификация ишларини олиб боришни кўпайтириш бўйича департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий 2022 йилнинг ўткан 9 ойида 6.7 млрд. куб. м табиий газ қазиб чиқарилиб, режа бажарилиши 100,6%ни, суюқ углеводородлар қазиб чиқариш 242,4 минг тн ташкил этиб, режа 103,8%га бажарилди.

Шунингдек 135,8 минг тн суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди, бу режанинг 104,5% бажарилиб 5,8 минг тн кўп маҳсулот ишлаб чиқарилганини кўрсатади.

Табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ўтган даврда 14 қудуқлар бурғилашдан ишга туширилди, 95 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ҳамда 5 та технологик объектлар ишга туширилди.

Тадбирлар натижасида 241,9 млн. куб м табиий газ, 4,5 минг тн суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|