December 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти бошлиғи лавозимига Усубжанов Шуҳрат Сидиқжонович тайинланди.

Шуҳрат Усубжанов шу кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати маркази, Солиқ-бюджет сиёсати марказининг Консалтинг хизмати кўрсатиш бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси, Ижро интизомини таъминлаш шўъбасида меҳнат фаолиятини олиб борган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|