October 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар кузги-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги газ қазиб чиқариш конларида технологик объектлар, электр қурилмаларни, насослар ва бошқа қурилмаларни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 11 дона технологик қурилма жорий таъмирланди.
• 6 дона сув иситиш қозонлари жорий таъмирланди.
• 8 дона сиғим жорий таъмирланди.
• 6 дона трансформатор подстанцияси жорий таъмирланди.
• 1600 метр электр тармоқлари жорий таъмирланди.
• 800 метр кабель эстакадалари жорий таъмирланди.
• 2 дона сиғимлар тозаланиб, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлари янгиланди.

Шунингдек сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, сиғимлар боғи марзалари қайта таъмирланиб, талаб даражасига келтирилди. Технологик қувурлар, сақлаш клапанлари кўрикдан ўтказилди. Технологик иссиқлик алмашинувчи қурилмаларнинг ташқи изоляция қопламалари алмаштирилди.

Бошқарма тасарруфидаги “Хонқиз”, “Чақар” ва “Хўжаосмон” нефть ва газ конларидаги 4 дона вагон уйлар капитал таъмирланди. Ишчилар учун вагон уйлар хоналари ёнғин хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иситиш ускуналари билан таъминланиб, қишки мавсумга тайёрланди.

Бошқарма тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлари кузги-қишки мавсумига шай холатга келтирилди. Ишчи ва ходимлар қишки махсус кийим-бош ва пойафзал билан таъминланди.

Газ қазиб чиқариш конларидаги мавжуд жами 94 дона ўлчов воситалари "Ўзстандарт" агентлигида кўрикдан ўтказилди.

“Чақар” газ конида ёқилғи энергетика ресурсларни тежаш, электр энергия сарфини камайтириш мақсадида қуёш панели ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.

Бошқарма томонида куз-киш мавсумига тайёргарлик кўриш учун белгиланган барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумга ишлашга тайёр ҳолга келтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|