January 9, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Синов лабораториялари “O’z DSt 3410” давлат стандарти талабларига мувофиқ деб топилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сонли “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 28 июлда қабул қилинган “Синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар синов лабораториялари фаолиятини актуаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги корхоналарда фаолият кўрсатувчи синов лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда ўтказилаётган таҳлиллар сифатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Ушбу тадбирлар доирасида тизимдаги бошқарма ва корхоналарда фаолият кўрсатаётган Марказий синов ва Метрология лабораторияларни “O’z DSt ISO/IEC 17025:2019” халқаро стандарти ҳамда “O’z DSt 3410:2019”, “O’z DSt 3444:2020” давлат стандартлари талабларига мувофиқ техник омилкорлигини маъқуллаш ва кейинчалик аккредитацияга тайёрлаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан”, “Култак”, “Помуқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Ўртабулоқ-Денгизкўл”, “Зеварда” ҳудудларидаги синов лабораторияларини босқичма-босқич жиҳозлаш ва “O‘z DSt 3410” давлат стандарти талаблари асосида ҳужжатлар шакллари бўйича ҳар бир лаборатория маълумотлари тайёрланиб “Аккредитация маркази” ДУКга тақдим қилинди.

“Аккредитация маркази” ДУК экспертлари томонидан ушбу синов лабораторияларини “O’z DSt 3410” давлат стандарт талабларига мувофиқ баҳолаш ишлари олиб борилди ҳамда лабораториялар техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш бўйича гувоҳномалар тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|