June 28, 2022

Ўзбекнефтгаз”: “Тегирмон” конида 130 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газконденсати қазиб олинадига янги қудуқ ишга тушди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тегирмон” конидаги 12-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг малакали мутахассислари томонидан қудуқ 2444 метргача бурғиланиб, 2339-2444 метр оралиғигача бўлган маҳсулдор қатламда синов ишлари ўтказилди.

Натижада, янги қудуқдан кунига 130 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,0 тонна газ-конденсат қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Тегирмон” газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|