"Ўзбекнефтгаз”: "Қулбешкак" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда
Конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли ”Кулбешкак” конининг 52-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.
Қудуқни таъмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Қудуқнинг 1847-1840 метр оралиғлари перфорация қилиниб, ўзлаштирилиши натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,7 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Кульбешкак" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган. Ушбу қудуқ 16.10.2022 йил Учқир ГҚИЗди газ тармоғига уланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|