“Ўзбекнефтгаз”: 23 февраль куни биржа савдоларига 2 800 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 23 февраль куни биржа савдоларига 2 800 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 23 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,2 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,3 минг тонна, жами 4,5 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 114 711 тонна, жумладан 23 февраль куни 3 129 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 23 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 3 370 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 179 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 183 тонна, Андижонда 40 тонна, Бухорода 334 тонна, Жиззахда 172 тонна, Қашқадарёда 217 тонна, Навоийда 215 тонна, Наманганда 238 тонна, Самарқандда 351 тонна, Сурхондарёда 173 тонна, Сирдарёда 128 тонна, Фарғонада 18 тонна ва Хоразм вилоятида 122 тонна.
2023 йил 24 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 35,3 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 96,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 77,4 минг тонна ва Фарғона заводида 19,4 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш