April 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Франциянинг “Сredit Agricole” халқаро банки мутасаддилари билан музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг март ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро молия институтлар тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Англиянинг Лондон шаҳрида бўлган эди. Ушбу ташриф доирасида Франция молиявий конгломерати ҳисобланган “Сredit Agricole” халқаро банки мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда доимий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Куни кеча Франциянинг “Credit Agricole” банкининг экспорт ва ҳалқаро савдони молиялаштириш бўйича директори Г. Оливье молиявий маҳсулотлар бўйича таклифлар бериш учун зарур материалларни қўшимча ўрганиб чиқиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖга ташриф буюрди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, акциядорлик жамияти томонидан амалга ошрилаётган трансформация жараёнлари, инвестиция лойиҳалар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестицион лойиҳаси муҳокама қилинди ва амалга ошириш жараёни ҳақида қисқа тафсилотлар билан ўртоқлашилди.

Учрашув доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг истиқболли лойиҳаларидан ҳисобланган – “Алкилбензол ҳом ашёсини ишлаб чиқариш (ЛАБ)” ва “Бутен-1 ва Гексен-1 ишлаб чиқариш” лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Г. Оливье Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Лондонга ташрифи чоғида “Сredit Agricole” банки билан учрашуви самарали кечганлиги ва бунинг натижасида банк томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига бўлган қизикиш ортганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида томонлар самарали ва ўзаро манфаатли муносабатлар давом этишига умид билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|