December 13, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида 4 та қудуқнинг ишга қўшилиши натижасида 1 миллион куб метрдан кўпроқ табиий газ қазиб олина бошланди

Бош саҳифа Русский

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш учун геологик-техник тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан худудларда жойлашган конлар ва истиқболи майдонларда излов-қидирув, баҳолаш-ишлатиш ва ишлатиш қудуқларини бурғилаш мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш хамда технологик тадбирларни бажариш ишлари хавонинг харорати кескин совушига қарамасдан, катта қийинчиликлар билан олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ойлигида геологик-техник тадбирлар доирасида 73 та қудуқ бурғилаб ишга туширилди, мавжуд 614 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди, 24 та технологик қурилмаларни қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши натижада 3,2 млрд куб метр табиий газ ва 78,7 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди. Бу эришилган натижалар конларда кузатилаётган табиий тушиш ўрнини қоплаш билан биргаликда қазиб чиқариш суръатларини оширилишига ҳам замин бўлиб келмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг декабрь ойида янги қудуқларни бурғилаш, мавжуд қудуқларни капитал таъмирлаш ва технологик тадбирларни амалга оширишдандан саноат миқёсида табиий газ ва газ конденсати олиниб, ишлаб чиқаришга қўшиб келинмоқда. Жумладан

Муборак регионидаги “Янги Алат” 2-сонли қудуқ 10 октябрда бурғилаш ишлари бошланиб, 2421 метр чуқурликгача бурғиланди ва жорий йилнинг 11 декабрь кунида шлейф қувурлари монтаж қилиниб қудуқ ишга қўшилди. Шу билан бирга “Янги Алат” 3-сонли қудуқ сентябрь ойида бурғилаш бошланиб, 2352 метр чуқурликгача бурғиланди ва шлейф қувурлари монтаж қилиниб, жорий йилнинг 5 декабрида қудуқ иш қўшилиши натижасида ушбу қудуқлардан кунлик 600 минг куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқариш кўпайтирилишига эришилди. Қудуқларни бурғулаш ишлари бош пудратчи “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан амалга ошрилган.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Янги Алат” конининг истиқболли заҳираларини янада кўпайтириш мақсадида навбатдаги янги 4 ва 5 - сонли қудуқларни бурғилаш учун дастгоҳларни монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: “Янги Алат” кони Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган, майдони - 7,5 кв.км., С1 ва С2 тоифали заҳиралари 2,2 млрд.куб.м табиий газ ҳамда 70 минг тонна атрофида газ конденсатини ташкил қилади.

“Янги Алат” майдонида 1 қудуғида бурғилаш ва синаш ишларининг амалга оширилиши натижасида Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида “Янги Алат” номли – янги газконденсат кони очилган.

Газли регионидаги “Жанубий Аккум” 1-сонли излов қудуғи 2 300 метр чуқурликгача бурғиланди, табиий газ оқими олиниб, қудуқ консервацияга қўйилган. “Жанубий Аккум” майдонидаги 1-сонли консервацияга қўйилган излов қудуғини ишлатишга қайтариш "Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш" АЖ мутахассислари тамонидан амалга оширилди. Жорий йилнинг 11 декабрида ушбу қудуқ 4 кмдан ортиқ газ қувури монтаж қилиниб ишга иш қўшилди ва кунлик 120 минг куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқариш йўлга қўйилди.

Маълумот учун: “Жанубий Аккум” кони Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган.

Устюрт регионидаги “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 10-сонли қудуқни бурғилаш ишлари чуқур ер ости қатламларининг мураккаб тузилиши, чуқур қатламлардаги хароратнинг юқорилиги ва турли геологик қийинчиликларга қарамасдан қудуқ 4500 метр чуқурликгача бурғиланди ва табиий газ оқими олинди, қудуқ усти жихозланди ва шлейф қувурлари монтаж қилиниб, жорий йилнинг 12 декабрида ушбу қудуқ иш қўшилди ва кунлик 400 минг куб метрга яқин табиий газ қазиб чиқариш кўпайтирилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қуйи Шарқий Бердах” кони Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, кон 2021 йилда очилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектлари ва конларида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари кечаю-кундуз жадал суръатларда олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|