January 5, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Шарқий Бердақ” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газконденсат конидаги 97-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Қудуқнинг 2442-2434 метр, 2359-2354 метр, 2346-2342 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|