“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Бердақ” конида кунига 130 минг куб метр табиий газ ва 2,3 тонна конденсат қазиб олинадиган янги қудуқ очилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 112-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари муваффақиятли якунланди. Қудуқнинг 2560-2650 метр оралиғига фильтр туширилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 130 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.
Маълумот учун: "Шимолий Бердақ" кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|