Ходимлар “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашиб жонбозлик кўрсатишмоқда
Энергетика вазирлиги ҳамда Республика Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Маълумки мазкур масала юзасидан давлатимиз раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда берилган кўрсатма асосида давлат хизматчилари томонидан ташаббус кўрсатиш топшириғи берилган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар ҳамда бошқарув аппарати департамент ходимлари ҳам дам олиш кунлари ўзи яшаётган ҳудудларида ҳар хил турдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишиб, жонбозлик кўрсатишди.
Юртимиз бўйлаб давом этаётган умуммиллий лойиҳа доирасида Жамият тасарруфидаги корхоналар раҳбар ва ишчи-ходимлари томонидан ҳам ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда.