“Ўзбекнефтгаз”: Навоий шаҳридаги “Gidro Stanko Servis” МЧЖнинг кооперация имкониятлари ўрганилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувидаги келишувлар асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг механик ва энергетикларидан иборат ишчи гуруҳининг Навоий вилоятида жойлашган “Gidro Stanko Servis” МЧЖ ишлаб чиқариш базасига ташрифи амалга оширилди.
“Gidro Stanko Servis” МЧЖ 2007 йил март ойида Навоий шаҳрида ташкил этилган бўлиб, корхонада 350 дан ортиқ ишчи ходим фаолият юритади. Бу ерда сўнги йилларда 100 дан ортиқ қурилма ва мингдан ортиқ эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Gidro Stanko Servis” МЧЖ ўртасида 2022 йилда қиймати 243,5 млн сўмлик 12 та шартномалар асосида осма кранлар, тишли айлана қурилмалари, валлар, юлдузча шаклидаги ускуна ва муфталар, олти қиррали халқалар етказиб берилган.
Ташриф давомида корхонада ўрнатилган дастгоҳ ва механик қурилмаларнинг имкониятлари билан танишилди. Ўрганиш чоғида корхонада бир қатор машинасозлик тараққий топган хорижий давлатлардан келтирилган ишлов бериш дастгоҳлари ишлаб тургани маълум бўлди. Жумладан, катта ўлчамдаги тишли ғилдиракларга, мураккаб тузилишга эга бўлган, қутисимон деталларга кўп функцияли ишлов берувчи дастгоҳлар имкониятлари кўриб чиқилди.
“Gidro Stanko Servis” МЧЖ масъул вакиллари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналарининг технологик ускуналарга бўлган эҳтиёжлари ҳамда уларни биргаликда ўзлаштириш имкониятлари бўйича музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Gidro Stanko Servis” МЧЖ ўртасида шакллантирилган “йўл харитаси” доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам муҳокама қилинди.
Ташриф якуни билан саноат кооперациясини кенгайтириш йўналишида биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олган ҳужжатлар имзоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш