September 13, 2023

Захматкаш ходимларнинг саъй ҳаракати билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик муддатидан аввал тугатилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар 12 та технологик қурилма, 40 метр иссиқлик ва 450 метр сув тармоқлари, 4 та сиғим мукаммал, 2 та қозонхона эса жорий таъмирланди.

Шунингдек асосий муҳандислик коммуникацияларда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Хусусан, 1-сонли сиқув компрессор станциясида 1 дона капитал ва 3 дона газни ҳайдаш агрегатида жорий таъмирлаш, 2-сонли сиқув компрессор станциясида 4та ҳамда “Шимолий Нишон” СКСда 4та газни ҳайдаш агрегатида модернизация ва регламент ишлари бажарилди. “Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншооти товар газни ҳайдаш сиқув компрессор станциясидаги агрегатларда тўлиқ регламент ишлари амалга оширилди. Олтингугурт олиш цехида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Газни цеолит ёрдaмидa олтингугуртдaн тозaлaш қурилмaсидаги 5-блок қувватини ошириш мақсадида 2 дона адсорбер монтаж қилинди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, технологик қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ишлаши ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилиши таъминлашга эришилади.

2023 йил январь-август ва сентябрь ойининг ўтган даврида жами 16 та қудуқ бурғиланиб, 3 та технологик объект ишга туширилди. Ушбу тадбирларни бажариш ҳисобига қўшимча 117 млн.куб метр табиий газ олишга эришилди.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассислари билан биргаликда, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube