October 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станцияларидаги газ поршенли газ ҳайдаш агрегатларида техник диагностика ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасаруффидаги Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида сиқув компрессор станцияларидаги газ поршенли газ ҳайдаш агрегатларида техник диагностика ишлари амалга оширилди.

Айни пайтда Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги сиқув компрессор станцияларида АҚШнинг “Waukesha” “Caterpillar”, “Ariel” компанияларида ишлаб чиқарилган газ поршенли двигател ва компрессорлар ишлатилиб келинмоқда.

Ушбу компрессорлардан узоқ ва узлуксиз фойдаланилиб келинаётганлиги сабабли уларни фавқулотда авария ҳолатида тўхтаб қолишининг олдини олиш мақсадида “Jereh Oil & Gas Engineering Corporation” команиясининг техник мутахассислари билан биргаликда назоратдан ўтказилди. Хитойнинг “Jereh Oil & Gas Engineering Corporation” компанияси газ поршенли компрессор қурилмаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дуёнинг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади.

Хорижий комания ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахасислари ҳамкорлигида сиқув компрессор станцияларидаги компрессор қурилмаларини ишлаб турган вақтидаги техник кўрсакичлари ва таъмирда турган газ поршенли двигателлари ва компрессорларида диагностика ишлари ўтказилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Jereh Oil & Gas Engineering Corporation” команияси томонидан компрессор қурилмаларини тўғри ва узлуксиз ишлатиш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар тақдим этилади. Ушбу тақдим этилган тавсия ва кўрсатмарга асосан компрессор қурилмаларини келажакда барқарор ишлатишнинг имкони яратилади.

Бу эса куз-қиш мавсумида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаларидаги сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ишлатиш орқали Республикамиз истеъмолчиларига табиий газни барқарор ва узлуксиз етказиб берилишига хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|