“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш цехининг турбодетандер агрегати капитал таъмирланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларининг технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини бажариш ва технологик қурилмаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи пропан-бутан аралашмасини олиш 18-цехининг 4-сонли технологик тармоғида мавжуд Украина республикаси “Турбогаз” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган турбодетандер агрегатида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар етказиб келтирилди.
Турбодетандер агрегатини таъмирлаш ишларини сифатли бажариш учун аутсорсинг шартномаси асосида “Махсусэнергогаз” АЖ ва ишлаб чиқарувчи “Турбогаз” компанияси мутахассислари жалб қилиниб, агрегатнинг ротор қисми таъмирланди, шунингдек қурилмадаги мавжуд аппаратларда ички кўрик, диогностика ишлари бажарилди.
Режалаштирилган ишларни амалга оширилиши натижасида йилига 3 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаш орқали 38,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши таъминланиб, республика аҳолисини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилади.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудида жойлашган. Заводнинг пропан бутан аралашмасини олиш 4-сонли технологик тармоғи 2020 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|