June 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Болаларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратилган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми жорий йилнинг 3 июнидан бошланди.

Жамият тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги мавсум давомида болаларни саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини мунтазам ўтказилиши ҳамда болаларни мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига биринчи сменага 401 нафар бола қабул қилинди.

Дам олиш ҳудудида болажонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, коммунал хизмат ходимларидан иборат гуруҳлар навбатчилик қилиши ташкил этилган.

Хоналарни дизенфекциялаш, гигиеник воситалар билан таъминлаш билан бир қаторда озиқ-овқат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидалари, жалб этилаётган ходимларнинг, қабул қилинаётган ҳар бир боланинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, мавсумда уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ишлари доимий назоратга олинган.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш мақсадида оромгоҳга малакали ва фаол етакчилар жалб этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|