"Ўзбекнефтгаз": “Бунёдкор” стадионига янги директор тайинланди
Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида “Бунёдкор” стадиони, яъни “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси”нинг фаолиятига оид танқидий мажлис ўтказилди. "Ўзбекнефтгаз" Аж Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда футбол ўйнаш учун энг долзарб бўлган жиҳат – майдоннинг аҳволи яхши эмаслиги таъкидланди.
“Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясига барча шароитлар яратиб берилаётган бўлишига қарамай бир неча мавсумдирки, стадионнинг аҳволини яхшилашга бўлган ҳаракат қилинмаган.
Бош ҳомий “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан дирекциянинг фаолияти учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, асосий масала – майдон ва чим ҳолатининг яхши эмаслиги кўпчиликнинг, айниқса, футбол жамоатчилигининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтилиб, буни яқиндагина ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ҳам яққол кўрсатганлиги билдирилди.
Шу сабаб, “Бунёдкор” стадиони раҳбари лавозимидан озод этилиб, янги директор тайинланди. Бу лавозимни шу кунгача “Насаф” жамоасининг уй аренаси – Қаршидаги Марказий стадионда директори сифатида фаолият юритган Шерзод Муродович Ҳақбердиев эгаллади.
“Бунёдкор” ФК президенти Шерзод Ҳақбердиев олдига, биринчи навбатда, майдон чимининг ҳолатини бутунлай ҳамда талабга жавоб берадиган қилиб яхшилаш вазифасини қўйди.
Шунингдек, “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясининг бошқа йўналишдаги фаолияти ҳам таҳлил қилиб чиқилиб, зарур хулосалар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш лозимлиги белгиланди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|