“Ўзбекнефтгаз”: Йил якуни билан 615,2 минг тонна суюлтирилган газ истеъмолчилар учун имтиёзли нархларда етказиб берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қиш мавсумида истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тасдиқланган чора тадбирларга асосан 2022 йилда Республикамиз аҳолисини маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳаларини суюлтирилган газ маҳсулоти билан бир маромда таъминлаш режаси тўлиқ бажарилди.
Режага мувофиқ, 2022 йил якуни билан 615,2 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун имтиёзли нархларда етказиб берилди.
Бундан ташқари АЁҚШ ва саноат объектларига суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб беришда нархларни оптималлаштириш мақсадида Республика товар хом ашё биржаси орқали ички бозорга 58,3 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти реализация қилинди.
Атроф муҳит ифлосланишини олдини олиш мақсадида газ қазиб чиқариш ва газни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилаётган олтингугурт маҳсулотининг йиғилиб қолишини олди олиниб, биржа савдолари орқали реализация қилиш режага нисбатан 66,9 минг тоннага кўп ёки 133,1 фоизга амалга оширилди.
2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида ягона сотув сиёсати юритилишини таъминлаш ҳамда сотув жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида, қуйи ташкилотларда сотув жараёни ҳамда шартномалар шартларининг бажарилиши таҳлил қилиб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Шу билан биргаликда биржа шартномалари бўйича тўлов ва юклаш муддатларини узайтириш ҳамда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини шакллантириш механизми жорий қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил учун белгиланган 439,1 млн доллар миқдоридаги экспорт прогноз кўрсаткичлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қўшимча режа(452,4 млн долл)нинг декабрь ойида тўлиқ ижроси таъминланди. Йил якуни билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари экспорти ҳажми 460,0 млн долларга, сотув географиясини 46 та давлатга етказилди (қўшимча режага нисбатан 101,7 фоиз, ўсиш суръати 106,2 фоиз).
Шунингдек жорий йил III чорагида ишга туширилган “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёнилғиси ҳамда нафта маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди. Жумладан, Туркия давлатига 2022 йил охирига қадар 20,0 минг тонна нафта маҳсулоти, қўшни Тожикистон ва Афғонистон давлатларига 3,0 минг тонна дизель маҳсулотини экспорт қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш