November 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида прогноз кўрсаткичлари ижроси, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, белгиланган устувор вазифалар ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини бажариш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, прогноз кўрсаткичлари ижроси, белгиланган устувор вазифалар муҳокамаси ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишда энг асосий масала куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш экани таъкидланиб, табиий газ қазиб чиқарилиш ҳолатини конлар ва қудуқлар кесимида тўлиқ назоратга олиш, жойларда узлуксиз кучайтирилган режимда иш такил қилиш лозимлиги билдирилди. Бунинг учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимдаги барча корхоналарда ҳар бир йўналишда алоҳида “Ишчи гуруҳлар” ташкил қилиниши бўйича топшириқлар берилди.

“Ишчи гуруҳлар”нинг аъзолари узлуксиз равишда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳолатларини назорат қилиши белгиланди ва шунингдек, тўпланган маълумотлар Марказий аппаратда ташкил қилинган Штабга тезкор ахборотлар бериб бориши белгиланди ҳамда Бошқарув раиси ўринбосари Рустам Шеровга вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш чоралари белгилаб олингани таъкидланди ҳамда Марказий диспетчерлик хизмати раҳбарига углеводородлар қазиб ва ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз ҳамда ишончли ишлашини доимий равишда мониторинг қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини ташкиллаштириш учун таъминот ва молиялаштириш масалалари бўйича топшириқлар берилди ҳамда содир бўлиши эҳтимоли бор бўлган авариявий тўхталишларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Геологик-техник тадбирларни муддатларида бажариш учун материал-техник ресурслар етказиб бериш ҳамда уларни молиялаштириш масалаларини тезкор ҳал қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди ва Бошқарув раиси Сардор Мирзаевга бу борада вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси аҳолини суюлтирилган билан таъминлаш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлигини таъкидлаб ўтди ва энг аввало кунлик ишлаб чиқариш режасини тўлиқ таъминлаган ҳолда захира яратиш ишларини кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, Республика истеъмолчиларига 539,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 547,4 минг тонна, режага нисбатан 101,4% (ўсиш суръати 104,9%) ташкил этди.

Биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 505,8 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 506,3 минг тонна режага нисбатан 100,1% (ўсиш сурати 104,6%) етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан сифатли, дунё стандартлари мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилиши белгилаб олинди.

Бошқарув раиси куз-қиш мавсумида аҳолининг автобензинга бўлган талабини қондириш бўйича ишлар борасида масъулларга вазифаларни белгилаб берди. Йиғилишда Республика истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нефть ва газ кимё саноатини ривожлантириш, ‎нефть маҳсулотларини диверсификация қилиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани билдирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 10 ойлик даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефтни қайта ишлаш заводларида жами 1426 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланиб, белгиланган режа 115,4 фоизга бажарилди. Ушбу даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 698,8 минг тонна “Аи-80” русумли автобензин биржа савдоларига жойлаштирилиб, шундан 696,9 минг тоннаси харидорларга етказиб берилди.

Йиғилишда шунингдек, ОАВ ва интернет ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган материалларга тезкорлик билан муносабат билдириш, соҳа ходимлари билан доимий алоқа ўрнатиш каби вазифалар берилди, шунингдек бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими бўйича аниқ хулосаларга келинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|