“Ўзбекнефтгаз”:"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан Муборак газни қайта ишлаш заводида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказишдан кўзланган асосий мақсад хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бу борада ишчи-ходимларга тушунчалар бериш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини қиш мавсумида янада кучайтиришдан иборат.
Шу кунга қадар ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ҳамда бу борада ишчи-ходимларнинг билим кўникмаларини ошириш мақсадида қатор учрашув ва йиғилишлар ўтказилди. Тадбир бошидан буён Муборак газни қайта ишлаш заводида ўтказилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, бугунги кунда ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, завод раҳбарияти томонидан жадвал асосида туну-кун навбатчилик ташкил этилган.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида жамиятга қарашли цехларга, ёнғинга қарши курашишга бағишланган шартли равишда технологик қурилмаларда содир этилган сиғим ёрилиши оқибатига ёнғин чиқиши мавзусида махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди.
Мутахассислар томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатлари баҳоланди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ёнғин хавфсизлиги ойлигини юқори савияда ўтказиш, қолаверса, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёнғинлар, табиий ва техногин ҳолатларини олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги тарғибот ишларини кучайтириш, ишчи ходимларни билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|