December 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали аҳолига 33,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-18 декабрь ҳолатига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси ва имтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 33,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу белгиланган режа кўрсаткичига нисбатан 1,9 минг тонна кўп ёки 105,8% ортиқдир.

Ҳудудар кесимида юкланган суюлтирилган газ маҳсулотининг миқдори қуйидагича:

• Қорақалпоғистон Республикасига – 1,014 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 4,831 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,653 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,945 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 5,824 мин тонна;
• Навоий вилоятига – 0,996 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 3,633 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 4,122 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 3,872 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,799 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,316 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 4,633 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 1,158 минг тонна;

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг декабрь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 55,0 минг тонна юклаб бериш белгиланган.

Бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 2,1 минг тонна (ўртача 1,5 кунлик) суюлтирилган газ захиралари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|