“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводи ускуналарининг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари бажарилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини ва ўз вақтида сифатли бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан Газли газни қайта ишлаш заводи ускуналарининг тўхтовсиз доимий ишлашини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Махсусэнергогаз” АЖ ўртасида расмийлаштирилган шартнома бўйича 23 турдаги 130 донадан ортиқ насос ускуналарига тиклаш таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Газли заводининг 2022 йилга тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари жадвалига асосан режали таъмирлаш ишлари ўз вақтида ва юқори савияда олиб борилмоқда. Натижада ишлаб чиқариш кўрсатгичларининг ҳажмини қисқаришини олдини олишга, ускуна ва жиҳозларни барқарор ишлашига эришилмоқда.
1, 2, 3, 4, 5-технологик қурилмалари ЦНС 300/600 русумли насос ускуналари билан таъминланган бўлиб, ушбу насосларнинг асосий вазифаси газни қайта ишлаш технологик жараёни мобайнида, МДЭА қоришмасини Абсорбер ускуналарига узлуксиз етказиб бериш.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, завод таркибидаги механик таъмирлаш цехида, ички имкониятдан келиб чиқиб ЦНС 300/600 насослари учун айрим бутловчи қисмлар қайта тикланиб ишчи ҳолатга келтирилмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, Газли газни қайта ишлаш заводида 2022 йилда 56,5 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва аҳоли ҳамда коммунал соҳа истеьмолчилилари учун етказиб бериш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|