August 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Тўрақўрғон нефть базаси"да ёнғин ўчириш бўйича амалий тактик ўқув машқи ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ "Тўрақўрғон нефть базаси" МЧЖда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман фавқулодда вазиятларда давлат қийи тизимлари иштирокида ёнғин ўчириш амалий тактик ўқув машқи ўтказилди.

Машғулот давомида нефть маҳсулотларини сақлаш базаларининг ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиш ҳолати, автоматик ёнғиндан дарак бериш тизимлари, ёнғинни ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаларининг созлиги яна бир бор текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, нефть базада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда объект бўлинмаларининг ҳаракатга шайлигини ошириш мақсадида профилактик амалий тактик ўқув машғулоти ташкил этилди.

Бу каби профилактик тадбирлар табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ва амалга оширишда объектдаги ишларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, хавфлилик даражаси юқори саналган ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини оширади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|