“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар рақамли технологияларни қўллаган ҳолда бошқарув сифатини ошириш бўйича ҳалқаро тажрибалар билан ўртоқлашишди
Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) қошидаги Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази (APCICT/ESCAP) ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамкорлигида онлайн вебинар ўтказилди.
“Электрон ҳукумат ва рақамли трансформация” мавзусида ўтказилган мзкур вебинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.
Унда Осиё ва Тинч океани минтақасининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ривожланиш ўқув маркази директори Киёнг Конинг рақамли технологияларни ривожлантириш миллий иқтисодиётнинг ўсишида, саноатни модернизация қилиш, давлат бошқаруви, ижтимоий соҳа ҳамда давлат хизматларини кўрсатишдаги аҳамияти юзасидан маърузаси тингланди.
Иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг кенг қамровли рақамли трансформациясига қаратилган – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга оширилган кенг кўламли ишлар тақимотлари ўтказилди. Тақдимотларда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда электрон ҳукумат тизимларини янада ривожлантириш бўйича жадал суръатларда олиб борилаётган жараёнлар ҳақида маълумотлар берилди.
Хорижий мутахассисларнинг илғор тажрибалари, айниқса, рақамли технологияларни қўллаган ҳолда давлат бошқаруви сифатини ошириш бўйича маърузалари тингловчиларда қизиқиш уйғотди.
Вебинарда Ўзбекистонда давлат бошқаруви сифатини оширишда рақамли технологиялардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида умумий маълумот берилиб, рақамли ҳукумат стратегияси ва сиёсати учун фойдали деб ҳисобланган асосий тамойиллар ёритиб берилди.
Вебинар иштирокчилари рақамли технологияларнинг давлат ва хусусий соҳаларда тобора ортиб бораётгани ва ушбу технологияларнинг давлат бошқарувига ижобий таъсири ва бошқа ечимлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|