August 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида 849 дона аккумулятор батареялари янгисига алмаштирилди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиёнинг ягона электр тармоғида рўй берган авария “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш объектларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатган эди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Бош энергетик бўлими мутахассислари томонидан бундай фавқулодда ҳолатларнинг салбий оқибатлари камайтириш мақсадида шкастланиб, зарар етган электр қурилма ва жиҳозлар янгиланиб, электр энергия таъминотининг ишончли ва узлуксизлиги таъминланмоқда.

Бунинг натижасида корхона ва бошқармаларда технологик жараёнларнинг барқарорлигини сақлаш, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажаришга эришилади.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қуйидаги объектларнинг аккумулятор батареялари янгисига алмаштириб, қайта монтаж қилинди:

• “Зеварда” сиқув компрессор станциясига – 40 дона.
• “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станцияси-3СП-2 га – 80 дона.
• “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станцияси СП-2га – 48 дона.
• “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станцияси СП-3га – 80 дона.
• “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станцияси СП-6га – 39 дона.
• “Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясига – 168 дона.
• “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясига – 40 дона.
• “Алан” сиқув компрессор станциясига – 77 дона.
• “Жанубий Кемачи” моноблокли турбодетандер агрегатига (МТДА) – 80 дона.
• “Зеварда” моноблокли турбодетандер агрегатига (МТДА) – 82 дона.
• “Алан” моноблокли турбодетандер агрегатига (МТДА) – 80 дона.
• Ахборот ва коммуникация технологиялари тармоғига – 35 дона аккумулятор батареялари янгисига алмаштириб, қайта монтаж қилинди.

Бошқармага қарашли ушбу технологик объектларга жами 849 дона аккумулятор батареяларининг ўрнатилиши натижасида электр энергия таъминотининг ишончлилиги оширилиб, узлуксизлиги таъминланди.

Бундан ташқари “Помуқ” МТДА ва “Кўкдумалоқ” МТДАларга жами 110 дона аккумулятор батареяларини ўрнатиш режалаштирилган. Айни пайтда аккумулятор батареяларини етказиб бериш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|