“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида жами 1985 кВтли Қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектларининг энерия ресурслар билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш, самарадорлиги ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширлаётган ислоҳотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш орқали электр энергияси истеъмоли тақчиллигини қоплаш мақсадида кичик қуёш фотоэлектрик станцияларини кенг жорий қилиш бўйича тизимли режа ишлаб чиқилган.
Режага асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамият тасарруфидаги бошқармалар, корхоналар ва нефть базаларнинг маъмурий бинолари ва ижтимоий соҳа объектларида Қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишларнинг самараси ўлароқ, ўтган йили “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппарати биноларига 170 кВт, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг маъмурий биноларига 211 кВт ва нефть базаларда 95 кВт бўлган жами 476 кВт Қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди.
Шу билан бир қаторда, 2023 йилда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда қайта тикланувчи энергия манбаларининг жорий қилишни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бу тадбирлар ушбу йўналишдаги ишларнинг узвий давоми ҳисобланади.
Ишлаб чиқилган тадбирларга асосан, жорий йил сўнггига қадар республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча корхона ва ташкилотлари биноларини ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги қуйидаги объектларда жами 1985 кВт Қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда:
• Муборак газни қайта ишлаш заводида 600 кВт;
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 540 кВт;
• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 65 кВт;
• Шўртан газ кимё мажмуасида 50 кВт;
• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 550 кВт;
• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 150 кВт;
• “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖда 5 кВт;
• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 25 кВт.
Бундан ташқари жамият тассарруфидаги нефть базалар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш масалалари ўрганиб чиқилди. Мазкур объектларда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қуввати 420 кВт бўлган 22 комплект қуёш фотоэлектрик станция, умумий ҳажми 3 800 литр бўлган 24 комплект қуёш сув қиздиргич ва умумий қуввати 79 кВт бўлган 520 дона қуёш панелли ёриткичларини ўрнатилади. Ушбу қурилмалар орқали объектларнинг электр энергия истеъмол ҳажмини 38 фоизи таъминланади.
Чора тадбирларнинг амалга ошириш натижасида 2 619,7 минг кВт-соат электр энергияси ёки 2,095 млрд сўм пул маблағлари иқтисод қилинади. Натижада шу миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш учун атроф-муҳитга 1058,3 тонна (СО2) заҳарли иссиқхона газлари ажралишининг олди олинади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш