August 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводи куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмалардаги режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газнии қайта ишлаш заводида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 33 та технологик қурилмалар,
• 9 та қозонлар,
• 28 та сиғимлар,
• 99 минг метр электр тармоқлари,
• 40 та трансформатор подстанциялари,
• 160 метр сув тармоқлари таъмирланди ва 6та заҳирани автоматик улаш қурилмаларнинг ишчи ҳолати текширилди.

Шу билан бирга асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 8 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида,
• 6 та паст хароратли сепарациялаш қурилмаларида,
• 4 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасидаги технологик тармоқларида,
• 2 та газдан олтингугурт олиш қурилмасида, ҳамда сиқув компрессор станциясидаги 2та газ ҳайдаш агрегатларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда 2та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Барча таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|