June 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида электр энергияси истеъмолини автоматик ҳисобга олиш тизими жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича аниқ белгиланган режаларга асосан амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, электр энергияси истеъмолини автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш ҳамда такомиллаштириш бўйича ишлар Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда босқичма-босқич амалга оширилиб борилмоқда. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими маълумотни нотўғри тўплашда ва таҳлил қилишда инсон омилининг хатоликларидан халос бўлишнинг имконини беради. Энг муҳими, тармоқдаги барча электр ҳисоблагичлардан аниқ ва тезкор равишда, бир вақтнинг ўзида маълумотларни алмашиниш ҳамда йиғишни таъминлайди. Бу электр энергияси истеъмолчиларига истеъмол тўғрисидаги тезкор маълумотларни олиш, аниқ балансларни шакллантириш ва йўқотишларни самарали камайтириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш “Йўл харитаси”га биноан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда истеъмол қилинаётган электр энергия сарфини аниқ юритиш мақсадида, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭЭ) жорий қилиш ва мавжуд тизимни модернизация қилиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жамият тасарруфидаги Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида электр энергияси истеъмолини ишлаб чиқаришнинг турли режимларида табақалаштирилган тарифга мувофиқ, автоматик мослашиш туфайли юқори аниқлик билан ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий килинди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|