“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 22 декабрь куни 4595 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 21 декабрь куни 4,0 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,8 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 4695 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3500 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1195 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6329 минг сўмдан шаклланди.
Жорий ойнинг 22 декабрь куни биржа савдоларида жами 4595 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3400 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 65057 тонна, жумладан 21 декабрь куни 2504 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди. 2022 йил 21 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5374 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 264 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2656 тонна, Андижонда 321 тонна, Бухорода 354 тонна, Жиззахда 188 тонна, Қашқадарёда 56 тонна, Навоийда 266 тонна, Наманганда 228 тонна, Самарқандда 353 тонна, Сурхондарёда 317 тонна, Сирдарёда 92 тонна, Фарғонада 25 тонна ва Хоразм вилоятида 254 тонна.
2022 йил 21 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 29,2 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 0,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 82,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 69,2 минг тонна ва Фарғона заводида 12,9 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш