“Ўзбекнефтгаз”: Brent маркали нефть нархининг ўзгариши ортидан жаҳон бозорида бензин рекорд даражада қимматлашаётгани кузатилмоқда
Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёдаги бензин ва бошқа нефть маҳсулотларининг нархларини ўсиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШда бензин рекорд даражада қимматлади, Европа давлатлари жумладан Германия, Швеция, Нидерландия, Исландия, Греция, Дания, Финляндия, Норвегия, Белгьяда бир литр бензин нархи 2.242-2.564 АҚШ долларини ташкил этиб, нархларнинг ошиб бориши давом этмоқда.
Мисол учун, йил бошига нисбатан нефть хом ашёси котировкаси 1,3 баробарга (1 баррели учун 115 доллар), Европа давлатларида АЁҚШдаги бензин чакана нархи 1,2 – 2,0 баробарга ошиб тарихий антирекордлар янгиланди.
Таъкидлаш керакки, Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ, нефть ва газ конденсати қазиб чиқариш, нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси бажарилиб, истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ, нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун жойларда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Табиий газ ва газ конденсиати қазиб чиқарилиши йўлида барча кучлар ва захиралар сафарбар этилмоқда.
Бу эса ўз навбатида, Республикада нефть ва газ маҳсулотларига, шу жумладан автобензин маҳсулотига, ортиб бораётган талабни қондириш ҳисобига нархларнинг барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсирини кўрсатади. Бутунжаҳонда кузатилаётган кескин нархи ошиши афсуски, Ўзбекистондаги автобензин нархига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга қарамай нархлар тебранишини олдини олиш учун ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилиб, қайта ишлаш бўйича янги имкониятлар ишга солинмоқда.
Бунда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2022 йилнинг 5 ойлигида 623,9 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 657,5 минг тонна қазиб чиқарилди ёки прогнозга нисбатан 105,4 фоиз (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,2 фоиз).
Мос равишда жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида жорий йилнинг 5 ойлигида 603,1 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланиши белгиланган бўлса, амалда 626,1 минг тонна (прогнозга нисбатан 103,8 фоиз)ни қайта ишланди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,6 фоиз).
Шу билан бирга, жорий йилнинг 5 ойлигида 353,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 381,4 минг тонна ишлаб чиқарилди ёки прогнозга нисбатан 107,8 фоизни ташкил этди (ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 106,7 фоиз).
Маълумот учун: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалдаги техник-иқтисодий асосланиши кўрсаткичларига кўра, автобензин маҳсулоти бўйича йиллик ишлаб чиқариш қуввати 641,0 минг тоннани ташкил этса (5 ойлик ҳисобда – 267,1 минг тонна), жорий йилнинг 5 ойлигида 381,4 минг тонна (қувватлардан фойдаланиш даражаси 142,8 фоиз) автобензин маҳсулоти ишлаб чиқарилади.
Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар томонидан автомобиль бензини биржа савдолари орқали реализация қилинади. Бунда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автобензин маҳсулотининг барча ҳажмлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига арзон бошланғич нархларда жойлаштириб келинмоқда: 1 тоннаси учун барча солиқлар билан бирга 3 млн сўм (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи омборида юклаш шартида).
Шу билан бирга, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг биржа савдоларидаги ўртача нархи йил бошида 1 тоннаси учун 7,0 – 7,3 млн сўм (1 литри учун 5 300 – 5 500 сўм) миқдорида шаклланган бўлса, бугунги кунда 8,4 – 8,7 млн сўм (1 литри учун 6 300 – 6 500 сўм) миқдорида шаклланмоқда.
Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги йирик АЁҚШларда 1 литр АИ-80 маркали автобензин нархи қуйидагича кузатилмоқда: UNG Petro – 6 800 сўм, IBR, Miss, Poytaxt Oil – 6 800 сўм, Mustang – 6 900 сўм, LUK Oil – 6 990 сўм, Intran servis – 7 000 сўм, TAT neft – 7 400 сўм.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|