“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитга салбий экологик оқибатларни бартараф этиш бўйича самарали натижаларга эришилди
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” қонун ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш, табиий ресурсларни тежаш бўйича қатор натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Экология хавфсизлиги бўлимининг маълумотларига кўра, 2022 йил 9 ой давомида тизимдаги барча бошқарма ва корхоналар бўйича атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмаларнинг экологик норматив миқдори йилига 98,7 минг тонна этиб белгиланган бўлиб, амалда атмосфера ҳавосига ташланган ташланмалар миқдори 84,6 минг тоннани ташкил қилди. Атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 14,1 (14,3%) минг тонна, 1,16 баравар кам ташланди.
Шунингдек, оқова сувлар ташланмаларининг экологик норматив миқдори йилига 12,2 минг куб метр белгиланган бўлиб, ушбу миқдор 3,4 минг куб метрни ташкил этди. Бу борада белгиланган миқдор меъёрга нисбатан 8,8 (72,1%) минг тонна, яъни 3,58 баравар кам ташланишига эришилган.
Бундан ташқари чиқиндиларни пайдо бўлиши ва жойлаштирилиши бўйича экологик норматив миқдори йилига 43,5 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 25,7 минг тоннани ташкил этди. Ҳосил бўлган чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 17,8 (40,9%) минг тонна, 1,69 баравар кам ташланишига эришилган.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг атроф муҳитга зарарини камайтиришда маҳсулотни қайта ишлашда фойдаланиладиган манан эскирган технологиялар ўрнига энергия тежамкор қурилмаларни жорий этилди, автомобиллар газ ёқилғисига ўтказилди. Шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни олиб бориш каби ишлар амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|