“Ўзбекнефтгаз”: "Марказий Осиё нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш 2022" 9-халқаро конференцияси ўтказилди
Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш 2022" 9-халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Англиянинг “Globuc” ташаббускор компанияси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, “Globuc” компанияси нефть-газ ва энергетика тармоқлари бўйича МДҲ, Европа ва Осиё давлатлари учун консалтинг ҳамда халқаро даражадаги конференцияларни ташкил этишда етакчи ўринда туради.
Анжуманга газ-кимё ва нефть-кимё соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва уларни амалга ошириш бўйича дунёнинг номдор 50дан ортиқроқ компаниялари ташриф буюришди.
Тадбирда нефть ва газ саноатида эришилган ютуқлари ва нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё бозорининг келажаги, Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводларининг амалдаги ҳолати ва ривожлантириш стратегияси, соҳага инвестициялар жалб қилиш ва лойиҳавий молиялаштириш, рақамлаштириш орқали ишлаб чиқаришнинг операцион самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Ажуман иштирокчилари томонидан 26 та асосий маърузалар доирасида муҳокамалар ўтказишиб, давра суҳбатлари ва B2B шаклида учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирда дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасида хусусан, акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни даунстрим соҳаси, бугунги кунда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш қувватлари ва соҳани ривожлантириш бўйича режалаштирилган чоралар бўйича маъруза ўқилди.
Шунингдек тадбир иштирокчилари бизнес учун қулай шароитлар, халқаро инвесторлар учун жозибадор таклифларни яратиш, соҳадаги мавжуд муаммолар, тенденциялар бўйича тажриба ҳамда кўникмалари билан ўртоқлашишди.
Конференция доирасида иштирокчилар жорий этилган янги технологиялар, илмий ишланмалар ва истиқболли лойиҳалар бўйича янгиликларни билиш билан бир қаторда энергетика соҳасида декарбонизация ва яшил энергоресурсларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун соҳани трансформация қилиш бўйича ягнгиликлар билан яқиндан танишдилар.
Сессиялар якунида барча маърузалар бўйича саволлар ва таклифлар юзасидан мунозара бўлиб ўтди. Маърузачилар ва соҳа мутахассислари билан фикрлар алмашилди. Жумладан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам ушбу муҳокама ва саволларда фаол иштирок этишди.
Конференция барча иштирокчилари учун шу жумладан Ўзбекистон Республикаси нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш учун манфаатли ва янгиликларга бой бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|