January 26, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 25 январь куни биржа савдоларига 5 661 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 25 январь куни биржа савдоларига 5 661 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 25 январь куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3,5 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 0,6 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 76 569 тонна, жумладан 25 январь куни 3 224 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 25 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 8 625 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 592 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 050 тонна, Андижонда 570 тонна, Бухорода 897 тонна, Жиззахда 252 тонна, Қашқадарёда 557 тонна, Навоийда 343 тонна, Наманганда 466 тонна, Самарқандда 471 тонна, Сурхондарёда 390 тонна, Сирдарёда 295 тонна, Фарғонада 238 тонна ва Хоразм вилоятида 504 тонна.

2023 йил 26 январь ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 30,7 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 75,7 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 58,9 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 16,8 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|