“Ўзбекнефтгаз”: Модернизация лойиҳаси асосида келтирилган жиҳозларни созлаш ва ишга тушириш бўйича назорат текшируви ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва қайта ишлангаётган табиий газларни сифатини ошириш мақсадида модернизация лойиҳаси асосида “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD” (Хитой) компаниясининг насосларини созлаш ва ишга тушириш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан 1-назорат текширув ишлари ўтказилди.
“EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD” (Хитой) компанияси томонидан Шўртан НГҚЧБнинг “Амин ёрдамида газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш” қурилмаси учун ишлаб чиқилган ва етказиб берилган 2 тўплам асосий ва 2 та тўплам ёрдамчи насосларини созлаш ва ишга тушириш мақсадида “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича ҳамкор ташкилоти “AVC GROUP” (Қозоғистон) компанияси мутахассислари томонидан 1-назорат текшируви ўтказилди.
1-назорат текшируви давомида насосларнинг ўрнатилиши, уларнинг қувурбоғлагичлари, назорат бошқарув шкафлари ҳамда айланишларни ростлаш шкафлари назорат ўтказилди.
Худди шунингдек, насос қурилмаси ва электродвигателларнинг ўзаро марказлаштириш ишлари ҳам назорат текширувидан ўтказилди. Аниқланган камчиликлар ва уларни баратараф этиш ҳамда ишларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчи “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD”(Хитой), “AVC GROUP” (Қозоғистон), “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва Шўртан НГҚЧБ мутахассислари иштирокида видеоконференция мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида насослар ва уларнинг ёрдамчи жиҳозларини созлаш ва ишга тушириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича ўзаро келишувларга эришилди.
Маълумот ўрнида: Ишлаб чиқарувчи корхона “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD”(Хитой)
1. Насос модели 200х150SPD5M34185E
2. Иш ҳажми 330 м3/соат
3. Қуввати 1000 kW
4. Ишчи босими 70 кгс/см2 гача
Айланишлар тезлигини ростлаш, ассосий ишчи параметрлар ва қўшимча ўлчов асбоблари билан жиҳозланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|