January 5, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 5 январь куни 3775 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 4 январь куни 3,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,0 минг тонна Бухоро ва 0,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

2023 йил 5 январь куни 3775 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2800 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 975 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6378 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6209 минг сўмдан шаклланди.

Жорий ойнинг 5 январь куни биржа савдоларида жами 3600 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2600 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1000 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 12499 тонна, жумладан 4 январь куни 2717 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 4 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4465 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 82 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2469 тонна, Андижонда 286 тонна, Бухорода 198 тонна, Жиззахда 142 тонна, Қашқадарёда 165 тонна, Навоийда 222 тонна, Наманганда 234 тонна, Самарқандда 96 тонна, Сурхондарёда 135 тонна, Сирдарёда 90 тонна, Фарғонада 220 тонна ва Хоразм вилоятида 126 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 73,9 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 60,9 минг тонна ва Фарғона заводида 13,0 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|