October 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар тажриба алмашиш учун Озарбайжоннинг нефть ва газ заводларида бўлишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари Озарбайжон давлатнинг “SOCAR” нефть компаниясига хизмат сафарида бўлишди. Ушбу ташриф “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “SOCAR” компаниялари ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган 2022 йил 5 июлдаги “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилди.

Ташриф доирасида "Технологик ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва ишончлилигини ошириш" ва "Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш тизимидаги ёндашувларни ўрганиш" йўналишлари бўйича тажриба алмашилди.

Дастлаб мутахассислар компания ва унинг таркибий бўлинмалари билан яқиндан танишиш мақсадида “SOCAR” компаниясининг бош офисида бўлишди.

Шундан сўнг сув ости қурилмаларини ижарага бериш ва таъмирлаш бўйича экспериментал ишлаб чиқариш корхонаси – "Азнефть" ва "SOCAR” Нефть қувурлари бошқармасининг “SAP PM” (Plant maintenance) дастурий таъминоти ўрганилди.

Шунингдек, “SOCAR”нинг "НИПИ Нефтегаз" илмий - тадқиқот институтининг фаолияти, эришилган кўрсаткичлари, ишлаб чиқилган маҳсулот ва инновациялар ҳақида батафсил маълумот олинди.

Мутахассисларнинг Гейдар Алиев номидаги нефтни қайта ишлаш заводига қилган ташрифи ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш тизимидаги ёндашувларни ўрганишда алоҳида аҳмият касб этди. Заводда модернизацияси масалалари ва ишлаб чиқаришнинг энг самарали конфигурациясини баҳолаш учун фойдаланиладиган “LP Modelling” дастурий маҳсулоти билан яқиндан танишилди.

Бундан ташқари мутахассислар кунига 2000 тонна карбамид ва 1200 тонна аммиак ишлаб чиқариш қувватига эга "SOCAR” Карбамид заводига ҳамда мамлакатда кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган биринчи лойиҳа – "SOCAR Polymer" заводига боришди.

Ташриф якунида компания Президентининг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, "SOCAR Downstream" МЧЖнинг бизнесни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташриф якунлари сарҳисоб қилиниб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва “SOCAR” ўртасида имзоланган "Йўл харитаси" доирасида кегусидаги ишлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|