August 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Rothschild & Cie” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди” сарлавҳали хабар юзасидан қўшимча маълумот

Бош саҳифа Русский

Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва «Rothschild & Cie» консалтинг компанияси ўртасида ўтказилган учрашув юзасидан “Ўзбекнефтгаз” 2024-йилгача режалаштирилган акцияларни оммавий жойлаштиришни кечроқ муддатга кўчириши, молиявий бозорлар барқарорлашгунга қадар кечиктириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу хабар юқорида кўрсатилган учрашувга оид эълон қилинган маълумотнинг нотўғри талқинидир.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ турли ҳукумат қарорлари билан белгиланган барча муддатларга риоя қилган ҳолда Жамиятни IPOга чиқишга тайёрлаш доирасида корпоратив маданиятни ошириш, (барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича) ESG ҳисоботини жорий қилиш, халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни юритишни тизимлаштириш, шунингдек, қарз портфелини яхшилаш каби йўналишларда тегишли трансформация жараёнлари амалга оширилаётганини таъкидлайди.

Ушбу тадбирлар нуфузли халқаро консалтинг компаниялари, жумладан «Rothschild & Cie» (умумий мувофиқлаштириш), EY (бухгалтерия ва молиявий ҳисоб тизими), PwC (корпоратив бошқарув), White & Cаsе (юридик маслаҳатчи) ва бошқаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|