"Ўзбекнефтгаз":Нефть маҳсулотларини сақлашлари учун тадбикорларга яна бир қулай имконият яратилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни жадаллаштириш, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Давлат иштироки сақланиб қолаётган товар ва хизматлар бозорини эркинлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга хусусий секторнинг кириб келиши учун шароит яратиш, монополияга қарши органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан манзилли дастурлар ишлаб чиқилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жамиятнинг “Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш инфраструктураларидан нефть маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлик субъектларининг эркин фойдаланишини таъминлаш тўғрисида"ги ТАРТИБИ тасдиқланди.
Эндиликда, жамият тасарруфидаги нефть базаларда мавжуд Инфраструктура - нефть ва нефть маҳсулотларини темир йўл вагон-цистерналардан тўкиб олиш олиш, сақлаш ва уларни автоёнилғикашларга қуйиб беришни таъминловчи яхлит тизимни ташкил этувчи объектларни сотиш ёки ижарага бериш “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Натижада нефть базаларда мавжуд инфраструктуралардан фойдаланиш ёки уларнинг тасарруфидаги объектларни тадбиркорлик субъектларига сотиш шаффоф тарзда амалга оширилади, бу эса энг аввало, хусусий инвесторларни жалб қилишда муҳим омил хисобланиб, аукционга чиқаришда инфратузилма ва бошқа зарурий шароитларни яратиб бериш уларнинг жозибадорлигини оширди.
Маълумот учун: “Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш инфраструктураларидан нефть маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлик субъектларининг эркин фойдаланишини таъминлаш” тўғрисидаги ТАРТИБ “Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий веб-сайтида жойлаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|